Ҳурматли истеъмолчилар! Жорий йилнинг 30 ноябрь куни ҳолатига истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 30 ноябрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 227 миллион 100 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 217 миллион 300 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, 30 ноябрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 100 миллион 476 минг метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган ҳолда амалда 104 миллион 218 минг метр куб табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 2 минг 164 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 30 ноябрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 9 минг 108 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Суюлтирилган газ таъминоти тизимидаги ҳолат, газнинг прогноз ва амалдаги миқдорлари, газ тўлдириш станциялари, пунктлари ва махсус автотранспорт воситаларининг ишлаши, аҳолига суюлтирилган газни маиший газ баллонларида етказиб берилиши борасидаги барча ишлар режалаштирилган график бўйича амалга оширилмоқда.
Корхоналарда нефть ва газ қазиб чиқариш ишлари режалаштирилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Магистрал подстанция ва электр узатиш тармоқларида авариявий ўчишлар содир бўлмади. Барча электр қурилмалар меъёрдаги иш ҳолатида ишламоқда. Электр қурилмалари фаолияти бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Навбатчилик давомида Навбатчилик давомида электр энергияси таъминоти бўйича Андижон, Самарқанд, Фарғонада ва Қашқадарё вилоятларидан келиб тушган мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо тегишли хизматларни жалб қилган ҳолда тезкор равишда ижобий ҳал этилди. Хусусан, навбатчилик давомида газ босимининг пасайганлиги юзасидан Фарғона вилоятидан келиб тушган мурожаат масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.