Бугун АОКАда "Иссиқлик электр станциялари" AЖ матбуот котиби Муҳаммаджон Бекмуҳамедов иштирокида брифинг ўтказилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда жами электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмидаги иссиқлик электр станцияларининг умумий ҳиссаси қарийб 86 фоизни ташкил қилади. 2019 йилда юртимиздаги иссиқлик электр станциялари томонидан 56,4 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу миқдор 2015 йилга нисбатан 20 фоизга ошганига қарамай, иқтисодиёт тармоқларининг ривожи ва аҳоли эҳтиёжларининг ошиши туфайли 2030 йилга бориб электр энергияга талаб 2 бароварга ўсиши кутиляпти.
Инвестиция лойиҳалари доирасида йил якунига қадар жами 1177 мегаватт янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади.
Бугунги кунда шундан 805 мегаваттли энергоблоклар фойдаланишга топширилди. Булар, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида 450 мегаваттли иккинчи, Тахиатош иссиқлик электр станциясида 280 мегаваттли биринчи буғ-газ қурилмалари ҳамда Сирдарё иссиқлик электр станциясида олтинчи энергоблокнинг қуввати 75 мегаваттга оширилди. Қолган 372 мегаватга тенг қувватлар йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Булар, Тахиатош иссиқлик электр станциясида иккинчи 280 мегаваттли буғ-газ қурилмаси, Фарғона иссиқлик электр марказида 17 мегаваттли газ турбина қурилмаси, Сирдарё иссиқлик электр станциясида бешинчи энергоблокнинг модернизация ишларини якунлаш натижасида қуввати 75 мегаваттга оширилади.
Шунингдек, ҳозирда Толимаржон иссиқлик электр станциясида 800 мегаваттли энергоблок жорий таъмир ишлари якуни бўйича ишга туширилди.
2020 йилнинг январь-октябрь ойларида 48,5 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу режадан 5 фоизга кўп, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 7,5% кўп.
2020 йил охирига қадар замонавий технологияларга асосланган янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш эвазига тизимдаги энергосамарадор замонавий қурилмаларнинг улуши 4309 МВт, яъни умумий қувватнинг 30,8 фоизига етади.
Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган "2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси"га биноан, 2030 йилгача иссиқлик электр станцияларининг маълум қисми томонидан 70 миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, шу билан бирга уни ишлаб чиқаришга табиий газ ҳозиргига нисбатан кам сарфланади.
Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бирининг қуввати 280 МВтга тенг бўлган 2 та буғ-газ қурилмасини бунёд этиш бўйича Жанубий Кореянинг “Hunday” консорцуми иштирокида умумий қиймати 678, 2 миллион АҚШ долларига тенг халқаро лойига амалга оширилмоқда. Айтиб ўтганимиздек, айни пайтда электр станциясида 280 мегаваттли биринчи буғ-газ қурилмаси синов-тест режимида лойиҳавий қувватда ишлатилмоқда. Иккинчи буғ-газ қурилмаси яқин кунларда ишга туширилиши кутилмоқда.
Олиб борилаётган ишлар натижасида станцияда бир кВт токни ҳосил қилиш учун айни пайтда сарфланаётган 430,3 грамм ёқилғи ўрнига, бу миқдор янги қурилмада 266 грамм кВт соатни ташкил этади ва бу ўз навбатида йилига 488,6 млн. кубометр “зангори олов”ни тежаш имконини беради. Шу билан бирга иссиқлик энергиясининг 139 минг Гигакаллорияга ошиши ҳисобига қўшимча равишда 100 та мактабни, 200 та болалар боғчаси, 10 та йирик корхони иссиқлик билан таъминлаш имконии яратилади.
“Сирдарё” ИЭСда Президентимиз томонидан 2017 йил 29 декабрда имзолаган “Сирдарё иссиқлик электр станциясида энергоблокларни босқичма-босқич модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, Россиянинг “Силовые машины” компанияси томонидан бешинчи ва олтинчи энергоблокларида модернизация ишлари олиб борилди. Лойиҳада кўзда тутилган ишлар бажарилиши натижасида ҳар бир энергоблокнинг қуввати 325 МВтга етказилади, 1 кВт соат учун шартли ёқилғи сарфи 40 граммга камаяди, натижада уч босқичли модернизация ишлари якунида йилига 270 миллион кубометр табиий газ тежалишига эришилади. Ҳозирда 6-энергоблок таъмирланиб фойдаланишга топширилди. 5-энегоблокни декабрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги “Фарғона ИЭМ ҳудудида ва Фарғона шаҳар қозонхонаси РК-3 да юқори самарали коогенерацион газ трубина қурилмалари технологиясини татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2794-сонли қарори асосида “Фарғона ИЭМ” АЖ ҳудудида 17 МВт қувватли юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий этиш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу инвестицион лойиҳани декабрь ойида ишга тушириш белгиланган, янги қурилмани тез фурсатларда, яъни йил якунига қадар фойдаланишга топшириш қиш мавсумида Фарғона водийси халқини қўшимча электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш имконини беради.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш корхонага ҳар йили қўшимча 197,24 млн. КВт соат электр энергияси, 214,5 минг Гигакаллория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, 3,2 млн.кубометр газни иқтисод қилиш ҳамда 125 та янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, "Тўрақўрғон ИЭСни қуриш" лойиҳаси бўйича харажатларни тежаш ҳисобига (27,3 млн.доллар) "Тўрақўрғон ИЭС-Юлдуз подстансияси" 220 кВ икки занжирли электр узатиш линияси қурилиб битирилди.
Жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 8 та энергоблок, 15 та қозонагрегатлари, 5 та БГҚ ва бошқа бир қатор асосий ва ёрдамчи энергия ускуналари таъмирланди. Таъмир ишларини бажарилиши натижасида иссиқлик электр станциялари ва марказларининг амалдаги қуввати 368 МВт га ошди.