Жорий йилнинг 2 декабрь куни ҳолатига истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 2 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 221 миллион 800 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 213 миллион 600 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, 2 декабрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 94 миллион 696 минг метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган бўлса, амалда 101 миллион 642 минг метр куб табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 2 минг 48 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 2 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 14 минг 333 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда
24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Навбатчилик давомида электр энергияси таъминоти бўйича Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан келиб тушган мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилди. Юзага келган муаммолар тегишли хизматлар томонидан тезкор равишда ижобий ҳал этилди. Шунингдек, навбатчилик давомида табиий газ таъминоти бўйича, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Жиззах вилоятларидан қилинган мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилди. Узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишингиз, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.