Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги махсус штаби Хоразм вилоятининг қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириб, камчиликларни бартараф қилиш борасида амалий ишлар олиб бормоқда.
Штаб аъзолари Шовот туманида ҳам бўлиб, аҳолини кўмир, табиий газ ва электр энергияси борасидаги муаммоларини ўргандилар. Тумандаги "Қангли", "Янги Бўрлоқ", "Гулшан", "Махтумқули" маҳаллаларига 69 тонна кўмир етказиб берилди.
Маҳаллалардаги "Темир дафтар" рўйхатига киритилган 4 та хонадон эгаларининг ҳар бирига 500 килограммдан кўмир маҳсулотлари бепул етказиб берилди.
Йиллар давомида электр энергиясидан муаммолари мавжуд бўлган "Комилжон Отаниёзов" маҳалласига мавжуд 160кВалик трансформаторга қўшимча яна 160 кВалик трансформатор ўрнатилди. Натижада, ушбу маҳаллада мавжуд 90 та хонадон эгаларини электр энергияси яхшиланиб, келгусидаги қуриладиган янги хонадонларга ҳам захира электр энергияси яратилди.
Кун якунида Энергетика вазирлиги махсус штаби бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов Шовот туман депутатлари билан учрашиб, кўмир, табиий газ ва электр энергияси етказиб берилиши борасидаги муаммо ва таклифларини тинглади.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.