Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 4 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 4 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 218 миллион 600 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 213 миллион 300 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, 4 декабрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 94 миллион 696 минг куб метр табиий газ етказиб бериш режалаштирилган бўлса, амалда 103 миллион 190 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 2 минг 155 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 4 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 14 минг 351 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмади. Ҳудудлардаги масъул мутахассислар томонидан 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган ва бу орқали барча иш жараёнлари назоратга олинган.
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалидан олинган маълумотга асосан Зирабулок МГҚБ томонидан “Пайариқ-2” ГТС Челак тумани ҳудудида Д-159 мм юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Ушбу авария ҳолатини бартараф қилиш мақсадида 2020 йил 4 декабрь куни соат 11:10 дан газ таъминоти вақтинча тўхтатилди (5200 та хонадон, 40 та улгуржи истеъмолчилар). Авария ҳолатини бартараф этиш ишлари 16:00 да якунланди ва барча истеъмолчиларга газ таъминоти қайта тикланди.
“Бўстонлиқтумангаз” бўлимидан олинган маълумотга асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Паргос” МФЙ ҳудудини газ билан таъминловчи Д-115 мм ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Авария ҳолати бартараф этилгандан сўнг барча аҳоли хонадонларида (593 та хонадон) газ таминоти 17:00да қайта тикланган.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФдан олинган маълумотга асосан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли 23 кўчасида Д-273 мм ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Авария ҳолати бартараф этилгандан сўнг барча аҳоли хонадонларида (301 та хонадон) газ таминоти 17:00 да қайта тикланган.
“Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ, “Зангиотатумангаз” бўлимидан олинган маълумотга асосан Зангиота тумани Назарбек ҳудуди Ҳаракат маҳалласини газ билан таъминловчи Д-159 мм газ қувирини автоулов уриб юборганлиги сабабли соат 19:30 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ушбу ҳудудда жами 725 та аҳоли истеъмолчилари газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишингиз, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.