Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 7 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 7 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидроэлектр станциялари орқали 223 миллион 700 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 217 миллион 100 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, 7 декабрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 94 миллион 696 минг куб метр табиий газ етказиб бериш режалаштирилган бўлса, амалда 106 миллион 165 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 2 минг 364 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 7 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 13 минг 834 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо тегишли хизматларни тезкор жалб этган ҳолда ижобий ҳал этилди. Ҳудудлардаги масъул мутахассислар томонидан 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган ва бу орқали барча иш жараёнлари назоратга олинган.
‘‘Ҳудудгазтаъминот Қорақалпоғистон” ГТФ бўйича:
2020 йил 7 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасида ўртача ҳаво ҳарорати -20 -25 0С гача пасайди. Шуманай, Қўнғирот ва Элликқалъа туманларида газ тармоқларида узилишлар (пайванд чокларининг синиши) содир бўлди. Ушбу ҳолатларни тезлик билан бартараф қилиш учун махсус бригадалар ташкил қилиниб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан:
Элликқалъа туманидаги Бўстон ГРС дан таъминланувчи “Акшакол”, “Чайка”, “Бўстон”, “Қирққиз” аҳоли пунктларини, “Аҳунбабаев” ОФЙ ва “Саноат”, “Туркистон”, “Минжарган” МФЙ ҳудуди аҳолисини таъминловчи д-273мм юқори босимли газ қувуринииг икки жойида авариявий узилишлар содир бўлган (6 000 та хонадон). Соат 11:00 да газ қувури қайта пайвандланиб, газ таъминоти тикланди.
Қўнғирот туманидаги “Аҳунбабаев” ОФЙ ва “Саноат”, “Туркистон” ва “Минжарган” МФЙ ҳудуди аҳолисини таъминловчи д-219 мм ва д-100мм ўрта босимли газ қувури (4300 та хонадон) соат 12:00 да қайта пайвандланиб, газ таъминоти тикланди.
Шуманай туманидаги “Агжап” ОФЙ ҳудуди аҳолисини таъминловчи д-325 мм юқори босимли газ қувури (1 800 та хонадон) соат 12:30 да қайта пайвандланиб, газ таъминоти тикланди.
“Ҳудудгаз Хоразм” ГТФ бўйича:
2020 йил 7 декабрь куни Хоразм вилоятида ўртача ҳаво ҳарорати -17-22 0С гача пасайди. Боғот ва Хива туманлари газ тармоқларида узилишлар (пайванд чокларининг синиши) содир бўлди. Ушбу ҳолатларни тезлик билан бартараф қилиш учун махсус бригадалар ташкил қилиниб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан:
Хива туманидаги Полвон-ГРС орқали “Журён” қишлоғи аҳолисини таъминловчи д-420 мм юқори босимли газ қувури (1850 та хонадон) соат 11:30 да қайта пайвандланиб, газ таъминоти тикланди.
Боғот гуманидаги Зарибдор-ГРС орқали “Хўжадик” маҳалла аҳолисини таъминловчи д-273 мм юқори босимли газ қувури (2572 та хонадон) соат 14:00 да қайта пайвандланиб, газ таъминоти тикланди.
“Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ бўйича:
2020 йил 7 декабрь куни Самарқанд вилояти, Нуробод туманида жойлашган “Саҳоба” ва “Тим” қишлоқлари аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи Д-159 мм. юқори босимли газ қувурида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида компенсатор тирсак (отвод)да газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди (Аҳоли истеъмолчилари 425 та, улгуржи истеъмолчилар 7 та). Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун махсус бригада ташкил қилиниб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Газ таъминоти соат 16:20 да қайта тикланди.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишингиз, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.