Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 8 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 8 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 223 миллион 200 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 217 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, 8 декабрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 94 миллион 696 минг куб метр табиий газ етказиб бериш режалаштирилган бўлса, амалда 105 миллион 171 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 728 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 8 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 14 минг 866 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилотларидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо тегишли хизматларни тезкор жалб қилган ҳолда ижобий ҳал этилди.
Худди шунингдек, навбатчилик қисмига 8 декабрь куни соат 13:25 да Нурафшон шаҳар Маърифат МФЙ да ер ости паст босимли газ қувирида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганган. Шу сабабли 505 та аҳоли истемолчилари газ таъминотидан тўхтатилиб махсус бригада тамонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, газ таъминоти қайта тикланди. Табиий газ етказиб бериш бўйича ишлар режага асосан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, суюлтирилган газ таъминоти тизимидаги барча ишлар режалаштирилган график бўйича амалга оширилмоқда.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишингиз, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.