Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 15 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 15 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 226 миллион 200 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 217 миллион 100 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга прогноздаги 94 миллион 696 минг куб метр ўрнига амалда 108 миллион 197 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга, аҳолига 2 минг 168 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 15 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 13 минг 749 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмади. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудлардаги масъул раҳбар-ходимлари томонидан доимий 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган бўлиб, бу орқали барча иш жараёнлари назоратга олинган.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Яшнобод туман газ таъминоти”дан олинган маълумотга асосан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли 23 кўчасида Д-273 мм. ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Таъмирлаш ишларини бажариш учун 2020 йил 15 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади (3 та кўп қаватли уйларнинг148 та, ерли хонадонларнинг 153 та ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчилар). Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалидан олинган маълумотга асосан Оҳангарон шаҳар Намуна МФЙ ҳудудида 43, 46, 46а, 47, 47а даҳаларидаги (квартал) газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2020 йил 15 декабрь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар жами 240 та аҳоли хонадонларида ва 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тухтатилган. Таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг 17:00 да табиий газ таъминоти қайта тикланган.
Шунингдек, Қибрай тумани Оқ олтин, Узумзор, Дархан МФЙ ларга йўналган Д-76 мм. ер ости газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 15 декабрь куни соат 10:00 дан юқорида кўрсатилган ҳудудларда жами 730 та аҳоли хонадонларида ва 4 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди, ишлар тугаллангандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Ҳудудгаз Сирдарё” газтаъминоти филиалидан олинган маълумотга асосан “Бахт Инвест Нур” ГТСдан йўналтирилган юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун “Бахт Инвест Нур” ГТСи 15 декабрь куни соат 12:00 дан 17:00 га қадар 4100 та аҳоли хонадонларида ва 31 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тухтатилди. Авария ҳолати бартараф этилгандан сўнг соат 17:00 да табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.