Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 16 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 16 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 227 миллион 300 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 216 миллион 400 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга прогноздаги 94 миллион 696 минг куб метр ўрнига амалда 108 миллион 342 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга, аҳолига 2 минг 168 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 16 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 16 минг 513 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри фуқароларидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо тегишли хизматларни тезкор жалб этган ҳолда ижобий ҳал этилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудлардаги масъул раҳбар-ходимлари томонидан доимий 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган бўлиб, бу орқали барча иш жараёнлари назоратга олинган.
“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа биноларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш мақсадида, ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 17 декабрь куни соат 11:00дан 17:00 га қадар “Назарбек” ҳудуди, “Назарбек” маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиалининг “Karmanatumangaz” газ таъминоти томонидан тумандаги юқори босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу мақсадда, жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 09:00 дан 17:30 га қадар “Нурафшон” ва “Аллон” “маҳаллаларидаги истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Хоразм вилоятининг Боғот туманини таъминловчи “Боғот-1” ГТСдан чиққан юқори босимли ер усти қувурда газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария-таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли 2020 йил 17 декабрь куни соат 14:00 дан 16:00 га қадар туман ҳудудидаги 6 965 та хонадон ва 120 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиалининг “Olottumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 17 декабрь куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар бўлган вақт оралиғида “Эски Олот”, “Маърифат”, “Ҳалифа”, “Бунёдкор”, “Халқобод”, “Наврўз”, “Бўстон”, “Арабхона”, “Усмоншайх”, “Асажам”, “Ёш ботир”, “Оқ Олтин”, “Жайхунобод”, “Хоса бўйи”, “Опшоқ”, “Пахтакор”, “Баёт” маҳалларидаги жами 5057 та истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Шунингдек, Бухоро туманининг “Кўчкўмар” МФЙ ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2020 йил 17 декабрь куни соат 13:30-17:00 вақт оралиғида мазкур маҳалланинг 400 та хонадонларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиалининг “MirzoUlug’bektumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Ғазалкент” кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария ҳолати аниқланганлиги сабабли, Мирзо Улуғбек туманининг “Шўртепа”, “Паркент”, “Қорасув” даҳалари ҳамда “Дархон” манзиллари, шунингдек, Яшнобод туманининг баъзи ҳудудларигача бўлган аҳоли хонадонлари соат 17:35-18:04 оралиғида табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатиб қўйилди. Ҳозирда газ таъминоти қайта тикланган. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 10:00-18:00 оралиғида мазкур таъмирлаш ишлари давом эттирилиши маълум қилинади. Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан хонадондаги газ жиҳозлари ҳолатини назоратга олишлари сўралади.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.