Муҳтарам Президентимиз белгилаб берган вазифаларга мувофиқ Энергетика вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқларида энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 июлдаги ЎРҚ-628-сон Қонуни билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида” 1997 йил 25 апрелдаги 412-I-сон Қонунига ўзгартириш қўшимчалар киритиш ҳақида” қонуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорларидан келиб чиқиб тайёрланган.
Шунингдек, Олий Мажлис депутатлари томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонуни, уларнинг ҳудудларда назорат-таҳлил кўринишида ўтказган ўрганиш натижалари билан аниқланган камчиликларни бартараф этиш натижалари бўйича амалга оширилган.
Жумладан, мазкур ўрганишлар энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш хизматларининг мавжуд эмаслиги, бу соҳада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасининг пастлигини кўрсатган.
Шу муносабат билан, Қонунда қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар, яъни: 8-моддада энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаш тўғрисида қўшимча норма белгиланди;
энергиядан фойдаланишда давлат сиёсатини самарали юритиш мақсадида, 10 ва 11-моддаларнинг нормаларига энергия самарадор, энергия тежамкор ва энергия сарфи тушунчаларининг моҳияти аниқлаштирилиб, ўзгартиришлар киритилди;
Энергетика вазирлигини энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгилаган ҳолда, унинг вазифаларини алоҳида кўрсатиш мақсадида қонун 11-1 модда билан тўлдирилди;
энергиядан фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви амалга оширилишини тизимли йўлга қўйиш, назорат органларининг ваколатларини белгилаш мақсадида 11-2 модда билан тўлдирилди;
қонунни энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини белгиловчи 11-3-модда қўшимча равишда қабул қилинди;
қонуннинг амалдаги 7, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 18, 19 20-моддаларида энергия тежамкор, энергия самарадор тушунчалари аниқлаштирилиши муносабати билан айрим техник ўзгартиришлар киритилди ҳамда “Ҳукумат” сўзи “Вазирлар Маҳкамаси” сўзлари билан алмаштирилди.
Юқорида номи қайд этилган қонун, унинг лойиҳаси ишлаб чиқилишида Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Япония, Франция, Германия, Украина, Россия ва Қозоғистон каби давлатларнинг энергияни тежаш ва энергиядан самарали фойдаланиш, энергия ресурслари сарфини меъёрлаштириш соҳасидаги тажрибалари ўрганилган.
Ҳозирги вақтгача янги қабул қилинган қонунни Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, тадбиркорлик субъектларига ва ижрочиларга етказиш ҳамда тушунтириш бўйича қатор тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 июлдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-628-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш мақсадида, дастлаб қонун матни Энергетика вазирлигининг (http://minenergy.uz/uz/lists/view/14) расмий веб-сайтида эълон қилинди.
2020 йил 15 июль куни Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган тарғибот материаллари (аннотация, слайд ва инфографика) тўплами ҳам Энергетика вазирлигининг (http://minenergy.uz/uz/news/view/696) расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Мазкур тарғибот материаллари орқали қонуннинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида, тарғибот материлларри Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги ташкилотларга юборилди ҳамда унинг ижроси таъминланиши назоратга олинди.
Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий филиаллари томонидан:
2020 йил 22 июль куни “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди” рукнидаги сарлавҳали материал (http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/440);
2020 йил 3 август куни “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди” рукнидаги сарлавҳали материал (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4241);
2020 йил 6 август куни “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 июлдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни мазмун моҳияти” номланиши билан сарлавҳали хабар (https://t.me/AO_Hududgaztaminot/1206) эълон қилинди.
Шу билан бирга, мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка тушунтириш бўйича жойларда режа-жадвал асосида тизимли ҳамда манзилли тарғибот тадбирларини ташкил қилиш,
тарғибот тадбирларида телевидение ва радио имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида” Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 июлдаги ЎРҚ-628-сон Қонуни билан қабул қилинган нормалар:
энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторинг қилишга;
энергия ресурслари харажатларини оптималлаштиришга ва уларнинг истеъмол ҳажмини камайтиришга;
мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини мустаҳкамлашга;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтиришга ва уларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик бўйича
Департаменти бош мутахассиси Д.Юсупалиев
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик бўйича
Департаменти бош мутахассиси Д.Юсупалиев