Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводида “Honeywell” компаниясининг Experion Orion Console бошқарув панелларининг сўнгги авлоди ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи учун махсус ишлаб чиқарилган.
“Honeywell”нинг Experion Orion бошқарув панели МДХ давлатлари худуди ва Ўзбекистоннинг саноат корхонасида илк бор ўрнатилди.
UGTL корхонаси ўқув дастури доирасида 150 га яқин муҳандис Тошкент шаҳридаги Honeywell ихтисослаштирилган марказида автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни назорат қилиш тизими бўйича ихтисослаштирилган ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.
“Honeywell” марказида UGTL заводида ўрнатилган бошқариш панеллари каби панеллар ўрнатилган бўлиб, уларнинг ёрдамида технологик жараённи, жумладан, фавқулодда вазиятларни тўлиқ симуляция қилиш, муҳандисларни турли сценарийлар ва корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш ва бошқариш босқичлари учун тайёрлаш имкониятига эга.
Заводнинг ўзида ҳам бошқариш панели муҳандисларини тайёрлаш учун кўп функцияли тизими – OTS (Operator Training Simulator) мавжуд. Ушбу тизим орқали муҳандислар заводни ишга тушириш ва уни ишлатиш бўйича, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим ва малакаларини ошириш имкониятига эга.
Бугунги кунга қадар жами корхонанинг 100 га яқин муҳандислари Honeywell тизимида машғулотларни муваффақиятли якунлади.
Завод мутахассисларини тайёрлаш ва ишга тушириш ишлари учун билим ва малакаларини ошириш ишлари давом этмоқда.
“Uzbekistan GTL” МЧЖ ахборот хизмати