Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 3 мартида “UZBEKNEFTEGAZ GTL” заводига ёқилғи гази қабул қилинди. Ёқилғи газини қабул қилиш бошланиши билан заводнинг қозонхоналарини ишга тушириш учун тайёрлаш ишлари бошланди.
Заводнинг қозонхоналари учун қозон озуқа сув қувурларини монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, заводда уларни кимёвий тозалаш ишлари муваффақиятли якунланди. Кимёвий тозалаш ишлари “Uzbekneftegaz GTL” заводи, ЕРС пудратчиси – “Enter Engineering Pte. Ltd.”, шунингдек “Solarca” компанияси (Испания) мутахассислари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди
Ишга туширишдан олдин бажариладиган кимёвий тозалаш замонавий ва юқори аниқликдаги ускуналарни ишга туширишда мажбурий тадбир ҳисобланади. Кимёвий тозалаш тизимга ҳар қандай заррачалар ва лой тушишни ва коррозияни олдини олади. Бундай кимёвий тозалаш ишга тушириш, эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш давомида муаммолар хавфини бартараф этади.
Кимёвий тозалаш тугаганидан сўнг қозон озуқа сувлари ишга тушириш ишларини бошлаш учун қозонхоналарга берилади.
“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати