Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Объектда курилиш-монтаж ишлари якунланиб созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмокда. Кеча 22 декабрь куни электр станциянинг очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилди. Айни пайтда курилманинг ёрдамчи ускуналари ишга туширилмокда.
Якин 7-8 кун ичида электр станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.
Электр станцияси ишга туширилиши натижасида йилига 3,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига 550 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йилнинг 13 августдаги ПҚ-4807-сон ва 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати