2019 йил якунига кўра жаҳонда умумий қуввати 398,9 ГВт ташкил этувчи 450 та тижорат ядро реактори фаолият кўрсатаётган бўлиб, 2018 йил охирига нисбатан уларнинг қуввати 2,5 ГВтга ошган.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг маълум қилишича, 2019 йилда атом энергияси дунёда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 10 фоизини ёки барча кам углеродли электр энергиясининг учдан бир қисмини ташкил этган ва гидроэнергетикадан кейин иккинчи йирик кам углеродли электр энергияси манбаи бўлиб қолмоқда.
Дунёда ўттизта мамлакат ядро энергияси ишлаб чиқараётган бўлса, 28 та мамлакат уни ўз энергетика тизимига қўшиш учун кўриб чиқмоқда, режалаштиряпти ёки бу масала устида фаол иш олиб бормоқда. Булардан тўртта мамлакат — Бангладеш, Беларус, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари — биринчи атом станцияларини қураётган бўлсалар, Беларус билан БАА бу борадаги ишларни якунлаш арафасида турибди.
МАГАТЭ глобал ядро-энергетика қувватлари борасида муносабат билдирганда, келгуси ўн йиллик янги қувватлар фойдаланишдан чиқарилаётган мавжуд реакторлар ўрнини қоплай олишига қисман боғлиқ бўлиб қолмайдими, деган масала устида тўхталади.
Қуйи тахминларга кўра, 2030 йилгача соф ўрнатилган ядро қувватлари доимий тарзда камайиб боради, кейин эса 2050 йилгача ҳозиргидан 6 фоиз паст даражагача, яъни 371 ГВт гача тиклананади. Баланд тахминларга кўра, ҳозирги даражадан 25 фоизга, яъни 2030 йилга бориб 496 ГВт, 2050 йилга бориб эса 80 фоизга - 715 ГВтга ўсади. Амалдаги ядро қувватларининг улуши дунё энергетика қувватининг қарийб 3 фоизини, аср ўрталарига бориб эса бугунги 5,5 фоиз билан таққослаганда 5 фоизини ташкил этади.
2019 йилда тармоққа бешта янги ядро энергия реактори уланди. Булар Шин-Кори-4 (1 340 МВт, Корея), Нововоронеж 2-2 (1 114 МВт, Россия), Тайшань-2 (1 660 МВт, Хитой), Танцзян-6 (1 000 МВт, Хитой) ва «Академик Ломоносов» сузувчи атом энергия блокларидир (32 МВт, Россия).
МАГАТЭ маълум қилишича, 3 та энергия блокларини қуриш бошланган бўлиб, булар Курск 2-2 (1 115 МВт, Россия), Бушер-2 (915 МВт, Эрон) ва Чжанчжоу-1 (1 126 МВт, Хитой)дир.
Саккизта станция — Билибино-1 (фойдаланиш давомийлиги 46 йил, Россия), Генкай-2 (фойдаланиш давомийлиги 45 йил, Япония), Пилигрим-1 (фойдаланиш давомийлиги 48 йил) ва Три-Майл-Айленд-1 (фойдаланиш муддати 46 йил, иккаласи ҳам АҚШ), Чиншан-2 (фойдаланиш муддати
43 йил, Тайван), Мюлеберг (фойдаланиш муддати 49 йил, Швейцария), Филипсбург-2 (фойдаланиш муддати 40 йил, Германия) ва Рингхалс-2 (фойдаланиш муддати 44 йил, Швеция)нинг фойдаланиш муддати тугагани сабабли уларнинг тўлиқ тўхтатилиши кузатилди.