Мамлакатимиз истеъмолчилар томонидан сарфланаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги тизимига ўтаяпти. Кўпинча янгиликларни одамлар салбий ҳислар билан кутиб оладилар – бу жараёнда эътироз ва тушунмовчиликлар ҳам кузатилади.
Бунинг сабаби— одатий тушунмовчиликлар эканлиги аён. Шу боисдан «ақлли» ҳисоблагичлар ҳам кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлди. Негаки бугунги кунда уйларимиз электр асбоблари ва энергия тежовчи лампалар билан тўлиб кетганки, улар электр энергиясини тежашга ёрдам берсада, кўпчилик амалда бунинг аксига рўпара келмоқда. Биз ҳар бир савол ва эътирозга тушунтириш бериб, ҳисоблагичингиз ортиқча ёзаётганига ишончингиз комил бўлганда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида батафсил йўл-йўриқ кўрсатамиз. Биз ҳозирда зудлик билан ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни бартараф этишга киришганмиз. Сизлардан ҳам уларни ҳал этилишига конструктив ёндашишни сўраймиз!
Электр энергияси истеъмолини сарфини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилмоқда. Янги биллинг тизимига жадал ўтиш, квартиралардаги панелга ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўплаб саволларни келтириб чиқарди. Бундай ҳолатлар СМС орқали келиб тушадиган баланс маълумотларидан бошланиб, электр бўйича ҳақ тўлаш борасида ўсиб бораётган эътирозлар билан тўхтайди.
Қуйидагиларни алоҳида таъкидлаймиз:
- Электр энергиясини ҳисобга олиш учун биллинг тизими такомиллаштирилмоқда, СМС орқали келадиган балансни текшириш маълумотлари ва ҳисоблагичларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари йил давомида албатта синхронлаштирилади.
- Куз ойларининг бошида Энергетика вазирлигининг кўп каналли ягона call-маркази ишга туширилади, у орқали мурожаат этувчилар муаммо ҳақида хабар бериш ва тезкорлик билан уни ҳал этилиши имконига эга бўладилар. Ҳозирда call-марказ фаолияти йўлга қўйилмаганлиги сабабли, саволларингизни ва шахсий мурожаатларингизни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг саҳифасида қолдиришингизни (https://t.me/minenergy_uz), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга 71-233-01-28 телефон рақами бўйича ва унинг телеграммдаги “Hududiyelektrtarmoqlari” AJ bilanmuloqot” каналига юборишингизни сўраймиз.
«ҲЭТ» АЖ мутахассислари кучайтирилган тартибда ишламоқдалар ва охирги вақтда 300 та мурожаат (уларнинг катта қисми ижтимоий тармоқлар орқали олинган) келиб тушган бўлиб, улардан 40 га яқини ўрганиб чиқилди. Ўз навбатида алоҳида қайд этиш керакки, мурожаатларни ўрганиш жараёнида биронта ҳисоблагичда носозлик ҳолати аниқланмади. Бунга ҳар бир истеъмолчи ўзи амин бўлиши мумкин. Афсуски, Потребитель.уз гуруҳида ёлғон маълумотлар тарқатилиши ҳолатлари ҳам кузатилди. Хусусан, JuratRahimov номи остидаги истеъмолчи “Илгари 300 кВт сарф этардик, ҳозирда камида 800 кВт бўляпти (манзил ва телефон)”, деган мазмунда шарҳ қолдирган. Аслида эса унинг хонадонига ҳатто электр энергиясини ҳисобга олувчи янги ҳисоблагич ўрнатилмагани маълум бўлди. Шуни ҳам қайд этишни истардикки, ижтимоий тармоқларда буюртма қолдирган 6 нафар истеъмолчи ҳисобга олишни жойда ўрганиш бўйича текширувларда кўнгилли сифатида иштирок этишдан бош тортди.
Алоҳида қайд этиш керакки, янги ҳисоблагичлар "Ўзстандарт" томонидан 10 йилда бир марта (ҳар 4 йилда текширувдан ўтказилган эскиларидан фарқли равишда) текширувдан ўтказилади. Аммо! Сиз мустақил тарзда ҳисоблагични "Ўзстандарт" текширувидан ўтказмоқчи бўлсангиз, электр энергияси таъминоти корхонасига ёзма тарзда мурожаат этишингиз мумкин ва мутахассислар ҳисоблагични ечиб олиб, қўлингизга тутқазадилар. Шундан сўнг Сиз "Ўзстандарт"нинг ўзингизга қулай бўлимига мурожаат этишингиз мумкин. Агар метеорологик экспертиза ҳисоблагич нотўғри ишлаётганини тасдиқласа, экспертиза натижаларини электр энергияси таъминоти корхонасига тақдим этасиз ва улар қайта ҳисоб-китоб қилиб, экспертиза учун тўлаган пулингизни ҳам қайтариб беради.
Биз учун электр энергияси истеъмолчилари билан маълумот алмашиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳисоблагичларнинг ишлаши бўйича батафсил тушунтиришлар берилади. Бизнинг мутахассислар жойларга чиққан ҳолда ҳар бир истеъмолчига янги ҳисоблагичларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил тушунтириш бериб, мумкин қадар кўпроқ фойдали маълумотга эга бўлишларингизга ҳаракат қиладилар.
Ҳисобнинг жорий ҳолати ҳақида маълумот олиш учун, қўл телефонингиз рақамини туман электр тармоқлари корхонасига тақдим этиб, 2100 қисқа рақамига D ҳарфини юбориш кифоя. Электр тармоғидан қарзни қоплаш учун узиб қўйилган ҳолатларда электр энергияси таъминотини тиклаш қарз тўлангандан сўнг бошқа ортиқча тўловларсиз ярим соат ичида амалга оширилади.
Қуйида «ҲЭТ» АЖ мутахассислари томонидан бевосита жойларга чиқиб, истеъмолчиларимизнинг ҳисоблагичлари ўрнатилган панелларда амалга оширган айрим ишларнинг натижалари эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
- Эътибор беринг: истеъмолчилардан бири туман электр тармоқлари корхонасига бормасдан бевосита масофадан туриб мурожаат қилган ва у ҳал этилди.
- Потребитель.уз, гуруҳидаги материалнинг давомини ҳавола орқали ўқиш мумкин. Фойдаланувчи ўз муаммоси ва у бизнинг мутахассислар томонидан ҳал этилганини батафсил ҳикоя қилган (https://www.facebook.com/groups/Potrebitel.Uz/search/?query=%D0%BC%D0%B0%D0%B9%D0%BA%20%D1%81%D0%B0%D1%84%D0%B8%D0%BD&epa=SEARCH_BOX).
- Ва яна нотўғри демонтаж қилинганлик ҳамда у тезкорлик билан ҳал этилгани тўғрисидаги маълумотлар. Таъкидлаб ўтамиз: электр энергиясининг ҳар бир фойдаланувчиси ўз ҳисоблагичининг нуқсонсиз ишлаётганини текшириб кўриш ҳуқуқига эга. Ва биз бу борада ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.
Янги ҳисоблагичлар — ҳақиқатан ақлли, улар ўзида сизнинг электр энергиясидан фойдаланиш борасидаги барча маълумотларингизни ўзида сақлайди ҳамда аниқ рақамларни тақдим этиб, ўз ҳисобингизни назорат қилиб бориш имконини беради. Биз барчамиз, мамлакатнинг ҳар бир аҳолиси —электр энергияси истеъмолчиларимиз ҳамда муаммоларни тўлиқ бартараф этиш ҳаркатидамиз!
Биз мурожаатлар учун очиқмиз ва уларни ҳал этишга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.
Шунингдек, муаммо ҳақида хабар берувчилар билан ҳамкорликда жойларда далолатнома тузилишини ҳам таъминлаймиз.