Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон энергетика секторидаги жорий ва келгусидаги воқеаларга бағишланган халқаро вебинар ташкил этилди.
«Ўзбекистондаги ўзгаришлар динамикаси: Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва сармоя киритиш имкониятлари» мавзусидаги вебинар bneIntelliNews халқаро янгиликлар ташкилоти раислигида ўтказилди. Унда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган, шунингдек потенциал сармоядорлар, журналистлар, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларнинг йирик банклари ва профессионал хизмат кўрсатиш фирмалари вакиллари иштирок этди.
На мероприятии был рассмотрен ход реформ в энергетическом секторе Узбекистана, имеющих целью построения данной отрасли на основе современной, открытой и рыночной экономики. Участники получили представление об основных возможностях, открывающихся перед международными компаниями и инвесторами.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов кириш сўзида:
«Ўзбекистон коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарамай ўз ислоҳотларини давом эттириш тарафдори. Мамлакатимизда фақат шу йўл билангина Ўзбекистоннинг узоқ истиқболга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлаш ҳамда унинг 34 миллионлик кучли, асосан ёшлардан иборат аҳолиси яхши яшаши учун имконият яратиб бериш мумкинлигини яхши англайдилар”.
Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов нефтьгаз секторида амалга оширилаётган асосий ислоҳотларни тилга олар экан, Ўзбекистоннинг мавжуд давлат активларини хусусийлаштириш орқали ушбу секторга хусусий коммунал ва ишлаб чиқариш компанияларини жалб қилишга доир саъй-ҳаракатларини тасдиқлади.
«Ўзбекистонда айниқса иқтисодиёт соҳаси, хусусан энергетика секторида кўплаб ўзгаришлар рўй бермоқда. ЁЭК иқтисодий тараққиётнинг локомотиви ҳисобланади. Биз уни айниқса нефть ва газ секторида ислоҳ қилиш бўйича қатор ишларни амалга оширмоқдамиз».
«Яқин орада асосий тармоқлар хусусийлаштирилгани ҳамда хусусий коммунал ва ишлаб чиқариш компаниялари сони ортганининг гувоҳи бўламиз. Аслида кўп нарсалар халқаро молия институтлари ва маслаҳатчилари билан ҳамкорлигимиз асосида рўй беради. Бундан мақсад, биз бошқа мамлакатлар 15 йилда эришган ютуқларга 5 йилда эришмоқчимиз».
Вебинар давомида Б.Норматов шунингдек қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
- Жорий ҳуқуқий ва тартибга солувчи ислоҳотлар, жумладан углеводородлар тўғрисида ягона қонуннинг қабул қилиниши 2023 йилга мўлжалланган. Худди шундай, молиявий ислоҳотлар, асосан табиий газ транспортировкаси/тақсимоти тарифлари соҳасидаги тараққиёт 2024 йилга мўлжалланган.
- Илғор халқаро амалиётга мувофиқ – 2021 йилда табиий газнинг мустақил регулятори яратилади. Шунингдек Корпоратив бошқарув колдекси жорий этилади.
У шунингдек секторда келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган, жумладан рақамлаштириш, инсон омили билан боғлиқ, яшил ва энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш бўйича кенг миқёсли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
МТБ (Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим) билан боғлиқ қонунчиликни қабул қилиш муддатлари тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, вазир ўринбосари қонунчиликка ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритилгани ва келгусида ҳар қандай ўзгартириш киритилган тақдирда 2021 йилнинг биринчи чорагида кам-кўстлари тўғирланиши кутилаётганини маълум қилди.
Энергетика вазирлиги Ислоҳотларни амалга ошириш бошқармаси раҳбари Баҳром Умарбеков йиғилганларга Ўзбекистон энергетика сектори ҳолати ва амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.
«Ҳозир Ўзбекистон учун муҳим палла. Биз ислоҳотлар ва ДХШ (давлат хусусий шериклиги) лойиҳалари бўйича муҳим одимларни ташламоқдамиз. Ўзбекистон энергетика соҳасига сармоя киритаётган ва уни ривожлантиришда фаол иштирок этаётган инвесторларни олқишлаймиз».
Б.Умарбековнинг тақдимоти давомида қуйидагилар қайд этилди:
- «Миллий электр тармоқлари» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖларини янада ислоҳ қилиш давомида иккала субъектдан ҳам электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш функциялари олиб ташланади – нархни шакллантириш улгуржи ва чакана бозорларда амалга оширилади.
- Электр энергияси улгуржи ва чакана бозорларини ривожлантириш бўйича режалар 2023/24 йилларга келиб амалга оширилади;
- электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар учун хусусий инвесторларни танлаш бўйича 4 та тендер ўтказилмоқда, шунингдек кучланиши 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини яратиш бўйича ACWA Power билан тўғридан тўғри музокаралар олиб борилмоқда;
- таклиф этилаётган Ўзбекистон атом электр станциясининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва экологик тадқиқотлар ўтказиш давом эттирилмоқда, улар якунига етгач, кейинги янгиланишлар рўй беради.
Вебинарнинг тўлиқ видеосини ушбу ҳаволада томоша қилинг:
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати