Нефт-газ тармоғида сервис таваккалчилиги шароитида ишлаш тартиби тасдиқланди Ўзбекистонда тақсимланмайдиган таваккалчиликлар кўзда тутилган шартномалар асосида углеводородларни қазиш механизми жорий қилинмоқда. Улар қазиб олиниши мураккаб бўлган ва кичик заҳирали углеводород конларида қазиш ишларини олиб боришда шартномавий механизм сифатида қўлланилади.