Eʼlonlar
- Асосий
- Матбуот маркази
- Eʼlonlar
Фарғона вилоятида катта миқдорда табиий газ ўғирланиш ҳолатлари аниқланди
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ тизимидаги "Ҳудудгаз метрология" филиали, Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси вакиллари билан биргаликда Фарғона вилоятида оҳак ва бошқа турдаги қурилиш материаллари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг (АЁҚШ) текшируви ташкил этилди. 10 кун давом этган ўрганишлар давомида вилоятдаги 15 та ишлаб чиқариш объектларида қўпол қонунбузарликлар ва 1 миллион 353 минг кубометрдан ортиқ газни ўғирлаш ҳамда газни ҳисобга олишдаги қонун бузилишлари билан боғлиқ қатор камчиликлар аниқланди. Газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори эса 1 миллиард 350 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.
07 Сентябрь 2020
Республикамизда водород энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
Бугун, 2020 йил 28 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутахассислари иштирокида энергетика соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, илм-фан ва инновация йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларни кучайтириш, келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
28 Август 2020
Янги бирлашган тармоқ касаба уюшмаси ташкил қилинди
2020 йил 25 август куни таъсис конгреси бўлиб ўтди, унда икки тармоқ касаба уюшмасини – Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгашини бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
25 Август 2020