Тахиатош иссиқлик электр станциясида ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида 17 июнь куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмасининг ишга тушуриш жараёни амалга оширилди.
Ишчи гуруҳ Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси ва Фарғона иссиқлик электр маркази фаолиятини таҳлил қилди Наманган ва Андижон аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши кўзда тутилган “Тўрақўрғон ИЭС – Юлдуз” нимстанцияси электр узатиш тармоғининг қурилиш ишлари ўрганилди. Шунингдек, “Фарғона ИЭМ”да барпо этилаётган қуввати 17 МВт эга газ турбина қурилмасинида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари жараёни кўздан кечирилди.