Eʼlonlar
- Асосий
- Матбуот маркази
- Eʼlonlar
Энергетика вазири Туркия делегацияси билан музокаралар ўтказди
2020 йил 24 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг Туркия Республикаси Буюк Миллий мажлиси Режа-бюджет комиссиясининг раиси Лютфий Эльван бошчилигидаги делегацияси ҳамда «CengizHolding» компанияси директорлари Бошқарувининг Раиси Мехмет Женгиз билан учрашуви бўлиб ўтди.
25 Август 2020
Гидроэнергетика соҳасида халқаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Андижон вилоятида Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши ҳамда Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 йил муддатга 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича заём келишуви имзоланди.
25 Август 2020
Истиқболдаги микро ГЭСлар салоҳияти
Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига электр энергияси ва нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4779-сон қарори қабул қилинди.
14 Август 2020