Энергетика вазирлиги ислоҳотлар жараёнига энг яхши дунё тажрибасини жалб қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Rothschild & Cie» банки бошқарувчи директори, «Rothschild&Co» Кузатув кенгаши аъзоси Баронесса Ариэль Моллард де Ротшильд билан музокаралар ўтказди.