«Сардоба» сув омборидаги фавқулодда ҳолатдан сўнг уч минг икки юзга яқин аҳоли хонадонининг электр таъминоти қайта тикланди Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборидаги авария ва унинг оқибатида электр энергияси таъминотида вужудга келган узилишларни тез фурсатларда бартараф этиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг “Оқ олтин тумани электр таъминоти корхонаси” ҳудудида тезкор штаб ташкил этилди.