Yangiliklar
- Асосий
- Матбуот маркази
- Yangiliklar
“УЧТЕПА НЕФТ ВА ГАЗ КОНИ”НИНГ 13-СОНЛИ ГАЗ ҚУДУҒИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилган ишлар натижасида "Андижоннефт” АЖ томонидан “Учтепа нефт ва газ кони”да қазиб олинаётган газ миқдори оширилиб бугунги кунда нафақат туман аҳолисига балки “Ўзтрансгаз”АЖ магистрал линиялари орқали бошқа ҳудудларга етказиб берилмоқда.
27 Декабрь 2019
ҚИБРАЙ ТУМАНИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ВА САВДО ЯРМАРКАСИ
Қибрай туман ҳокимлиги биносида 25 декабрь куни энергия тежайдиган ускуналар савдоси ярмаркаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли Қарорига ва «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
26 Декабрь 2019
АҲОЛИНИ СИФАТЛИ НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА “UNG PETRO” МЧЖ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 143-сонли “Ўзбекнефтгаз” АЖ самарадорлигини оширишга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида “UNG” бренди остида нефт ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида “UNG Petro” МЧЖ ташкил этилди.
25 Декабрь 2019
«ҚУВВАТ» МУЛЬТСЕРИАЛИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ СОНИ
Қиш фаслининг асосий байрамида «Қувват» мультфильмининг Янги йилга бағишланган сони болажонлар учун яна бир туҳфа бўлди. Ушбу болаларга мўлжалланган мультсериал Энергетика вазирлиги ва «Ўзбкнефтегаз» АЖ ташаббусига кўра яратилмоқда.
25 Декабрь 2019