Yangiliklar
- Асосий
- Матбуот маркази
- Yangiliklar
АЛОҲИДА ЭҲТИЁЖЛИ БОЛАЛАР УЧУН АЛОҲИДА ДУНЁ
Болалар церебрал фалажланиши – бу энг оддий нарсалар учун доимий курашни англатади. Кўпчилигимиз учун оддий бўлган нарсалар – юриш, гапириш, рақсга тушиш, мулоқот қилиш бундай болалар учун кичик ғалабага айланади.
16 Ноябрь 2019
ТАБИИЙ ГАЗНИНГ 390 МЛН СУМДГА ЯҚИН МИҚДОРДА ЎҒИРЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Жорий йилнинг 6 – 8 ноябрь ойи давомида Ўзнефтгазинспекция мутахассислари томонидан Навоий вилояти “Инспекторлар” кўчасида жойлашган табиий газ истеъмолчилари газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирлар натижасида газ уғирланиш холатлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар 390 млн сумни ташкил этди.
15 Ноябрь 2019
КЕЛГУСИДА ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ ЛОЙИҲАЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ
Бугун, 2019 йил 13 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги барча ташкилотлар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори ижроси, қарордан олдин ва кейинги ўзгаришлар муҳокамаси” мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги ташкилотлар мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
14 Ноябрь 2019
ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК - САМАРА ГАРОВИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори доирасида “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жамиятнинг муҳим бўғинлардан бири, чўл бағрида жойлашган “Муборак” Магистрал газ қувурлари бошқармаси 1,5 минг километр газ қувурларига хизмат кўрсатади.
14 Ноябрь 2019
НУРАФШОНДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ВА СОТИШ ЯРМАРКАСИ
Бугун, 13 ноябрь куни, Нурафшон шаҳрида, Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида, Ўзбекистон Республикаси энергия тежамкор ускуналарини сотиш бўйича навбатдаги ярмарка, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.2013 йил ПҚ-4422-сонли Қарорига «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
13 Ноябрь 2019