Энергетика вазирлиги Штаби Тошкент вилояти аҳолисининг газ билан таъминланишини таҳлил қилди Тошкент вилоятини газ билан барқарор таъминлаш мақсадида йирик табиий газ истеъмолчиларини алоҳида саноат коллекторларига ўтказиш ва шу каби бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги Штаб томонидан амалга оширилаётган таҳлилга асосланган.
Энергетика вазири Бухоро вилоятида газ таъминотини кенгайтириш жараёнларини муҳокама қилди Энергетика вазири Алишер Султонов шу йилнинг 17 июнида Бухоро вилоятига ишчи сафари давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд аҳолисини, шу жумладан Қоракўл, Олот, Пешку ва Вобкент туманлари саноат зоналарининг газ таъминотини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишиб чиқди.
19 Июнь 2020
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида маҳсулот сифати бўйича европа стандартлари жорий қилинади Мамлакатимиздаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” (ФНҚИЗ) МЧЖ 2020 йилнинг 7 мартида “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК нинг ишончли бошқарувига ўтиб, модернизациялаш бўйича тасдиқланган лойиҳага мувофиқ умумий бюджети 300 миллион долларга баҳоланадиган, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни реконструкция қилиш ва янги қувватларни барпо этишга киришди.
Тахиатош иссиқлик электр станциясида ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида 17 июнь куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмасининг ишга тушуриш жараёни амалга оширилди.
Ишчи гуруҳ Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси ва Фарғона иссиқлик электр маркази фаолиятини таҳлил қилди Наманган ва Андижон аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши кўзда тутилган “Тўрақўрғон ИЭС – Юлдуз” нимстанцияси электр узатиш тармоғининг қурилиш ишлари ўрганилди. Шунингдек, “Фарғона ИЭМ”да барпо этилаётган қуввати 17 МВт эга газ турбина қурилмасинида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари жараёни кўздан кечирилди.