Янгиликлар
- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Германиянинг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Германия энергетика агентлиги (DENA), BerlinEconomics маслаҳат компанияси, Ўзбекистон Республикасининг Берлиндаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Энергия” МДМнинг 30 дан зиёд мутахассислари иштирокида Германиянинг ҚТЭни ривожлантириш ва уни энергетика инфратузилмасига интегрция қилишга доир тажрибасини ўрганишга бағишланган видеоконференцалоқа шаклида вебинар бўлиб ўтди.
24 Ноябрь 2020
Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги иссиқхоналарга газ етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ мурожаатларни таҳлил қилиб, иссиқхоналар куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш улар билан тузилган шартномаларда назарда тутилганлигини эслатади.
23 Ноябрь 2020
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ расмий хабари
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энг муҳим масалалардан бири аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, сўнгги кунларда "зангори ёқилғи"нинг кунлик истеъмоли 46 дан 70 миллион куб метрга ошиши, тармоқлар, газ тақсимлаш ускуналари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ таркибий бўлинмаларининг диспетчерлик хизматлари ишидаги юкни сезиларли даражада оширди.
21 Ноябрь 2020