Янгиликлар
- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОР ТEХНОЛОГИЯЛАР - ҲАР БИР ХОНАДОНГА
Энергия тежовчи технологиялар нафақат глобал миқёсда, балки деярли ҳар бир хонадон, ҳар бир оила учун муҳимдир. Улардан фойдаланиш табиий ресурсларни тежашга имкон берибгина қолмай, энергия истеъмоли сарфини камайтириш ва ҳар қандай вақтда ас қотиши мумкин бўлган маблағни тежашга имкон беради. Маиший турмушда фойдаланилаётган табиий газ ҳам бундан истисно эмас ва унга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ўсиб бормоқда.
11 Ноябрь 2019
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Бугун, 12 ноябрь куни, соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган энергосамарадорлик мавзусига бағишланган “Ислоҳотлар самараси” кўрсатувини томоша қилишга таклиф этамиз.
12 Ноябрь 2019
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Наманган вилоятининг Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган, Мингбулоқ, Поп ва Чуст туманларида фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида ҳал қилинмоқда ва уларни қийнаб келаётган саволларига жавоб бериб, яшаш шароитларни яхшилаш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда.
12 Ноябрь 2019
ХОДИМЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ – ҲАММА НАРСАДАН УСТУН
Ходимлар ва аҳолининг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш учун жамият олдида жавобгарлик даражасини тушунган ҳолда, ЛУКОЙЛ ўз ишида саноат хавфсизлиги, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади.
12 Ноябрь 2019
ЭЪЛОН!
Эртага, 13 ноябрь куни соат 10:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
12 Ноябрь 2019
НУРАФШОНДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ВА СОТИШ ЯРМАРКАСИ
Бугун, 13 ноябрь куни, Нурафшон шаҳрида, Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида, Ўзбекистон Республикаси энергия тежамкор ускуналарини сотиш бўйича навбатдаги ярмарка, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.2013 йил ПҚ-4422-сонли Қарорига «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
13 Ноябрь 2019
КЕЛГУСИДА ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ ЛОЙИҲАЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ
Бугун, 2019 йил 13 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги барча ташкилотлар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори ижроси, қарордан олдин ва кейинги ўзгаришлар муҳокамаси” мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги ташкилотлар мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
14 Ноябрь 2019