Алишeр Султанов ва Сума Чакрабарти энeргетика соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти мамлакат энергетика соҳасини ислоҳ қилиш жараёнида халқаро молия институтларининг иштирокини муҳокама қилди.
Фарғона иссиқлик электр марказида инвестицион лойиҳа самарали амалга оширилмоқда “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ бундан 60 йил аввал ишга туширилган бўлиб, унинг электр энергия ишлаб чиқариш қуввати соатига 305 МВтни ташкил этади. Шу билан бир қаторда марказ орқали истеъмолчиларга иссиқлик қуввати, буғ ҳамда иссиқ сув етказиб берилади.
Энергетика вазирлиги Британиялик инвесторлар учун вебинар ўтказди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон энергетика секторидаги жорий ва келгусидаги воқеаларга бағишланган халқаро вебинар ташкил этилди.