«Сардоба» сув омборидаги фавқулодда ҳолатдан сўнг уч минг икки юзга яқин аҳоли хонадонининг электр таъминоти қайта тикланди Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборидаги авария ва унинг оқибатида электр энергияси таъминотида вужудга келган узилишларни тез фурсатларда бартараф этиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг “Оқ олтин тумани электр таъминоти корхонаси” ҳудудида тезкор штаб ташкил этилди.
АИ-80 МАРКАЛИ БЕНЗИН ВА ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ НАРХИ АРЗОНЛАШДИ 2020 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
ДЕПУТАТЛАР ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ “ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Эндиликда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг энергия самарадорлиги кўрсатгичларига мувофиқлигини мажбурий сертификатлаш меъёрларининг ўрнатилиши – қонунда белгиланган мажбурий талаблардан биридир.