Yangiliklar
- Асосий
- Матбуот маркази
- Yangiliklar
6-7 НОЯБРЬ КУНЛАРИ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ
Бугун 6 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманининг “Соғбон 1-2 туп”, “Қизил тут”, “Пахта”, “Лангар”, “Ленточний”, “Қўш тут”, “Муҳокама” кўчаларида ва “Зарқайнар” супермаркетларида трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
06 Ноябрь 2019
РЕСПУБЛИКАДА БИР НЕЧТА АВТОМОБИЛЬ ГАЗ ТЎЛДИРИШ КОМПРЕССОР ШАХОБЧАЛАРИНИНГ (АГТКШ) ИШ ФАОЛИЯТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛДИ
Бугунги кунда бензининг сотилаётган нархи ошиб бориши сабабли, автомобилларни муқобил ёнилғи турига ўтқазиш, яъни сиқилган табиий газ (метан)га қайта мослаштирилаётган автотранспортларнинг сони кескин ўсиб борилиши кузатилмоқда. Шунга қарамай метанга бўлган талабнинг кескин ўсиши билан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ)ларда, автотранспортга ёнилғи қуйиш жараёнида, инсоннинг хаётига хавф туғдирмаслик учун барча техник қоидалар, йўриқномалар ва кўрсатмаларга риоя қилиши мажбурдир. Афсуски ҳозирги пайтда транспорт воситалари эгалари ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларнинг ходимлари томонидан қоидаларга риоя қилмаслиги тез-тез учраб туради.
06 Ноябрь 2019
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ INNOWEEK 2019 КЎРГАЗМАСИДА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар Тошкент шаҳрида 29-31 октябрь кунлари бўлиб ўтган INNOWEEK 2019 Иккинчи халқаро инновацион ғоялар кўргазмасида ягона стенд доирасида иштирок этди.
02 Ноябрь 2019