Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда ортиб бораётган энергия таъминоти қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек: “Aҳолининг иқтисодий фаоллиги ва даромадлари ўсиши билан энергия манбаларига бўлган талаб ҳам ортиб боради”. Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги томонидан қувватларни ошириш, жумладан барқарор электр таъминоти бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
15 Январь 2021
Энергетика вазири Ўзбекистон дипломатик миссиялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди
2021 йил 14 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги биносида Энергетика вазири Алишер Султановнинг мамлакатимиз ёқилғи-энергетика комплекси соҳасида халқаро инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек янги имкониятларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик миссиялари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
14 Январь 2021
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 23 йиллик тарихдаги энг юқори кўрсатгич қайд этилди
“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи газойлни гидротозалаш қурилмасида катализатор энг замонавий турига алмаштирилди. Натижада Ўзбекистонда илк бор Евро-4 ва Евро-5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
13 Январь 2021
Ўтказилган ўрганишларда 3 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузилиши натижасида давлат манфатларига 672 млн. сўмга яқин зарар етказилган
Энергетика вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан жорий йилнинг январь ойида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида жойлашган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ва иссиқхона хўжаликларининг газдан фойдаланиш холати ўрганилди.
13 Январь 2021
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги энергетик ҳамкорлик тўғрисида
Афғонистонда тинч ҳаётни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон ва Афғон Ислом Республикаси ўртасида электр энергиясини етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро келишув имзоланган.
13 Январь 2021
“АCWА Power” Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш ишларини давом эттирмоқда
“АCWА Power” (Саудия Арабистони) компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциялари (ШЭС) қуриш бўйича ишларини давом эттирмоқда.
12 Январь 2021