Янгиликлар
- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
“Masdar Energy” Навоий вилоятида шамол салоҳиятини таҳлил қилади
“Masdar Energy” компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Томди туманида шамол салоҳиятини ўрганиш учун тўртта метереологик устун (метео-мачта) ўрнатди. Бу Навоий вилоятида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади.
17 Сентябрь 2020
Тахиатош туман газ таъминотидаги аниқланган камчиликлар бартараф этилди
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги махсус штаби томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида аҳоли хоноданлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилганда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
16 Сентябрь 2020
Энергетика вазирлиги махсус штаби “Тахиатош иссиқлик электр станцияси”га борди
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги махсус штаби ҳудудларда аҳоли ва бюджет ташкилотларини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Тахиатош иссиқлик электр станцияси”га борди.
16 Сентябрь 2020
Иқтисодиёт соҳаларида ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бўйича тартиб тасдиқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан Республика иқтисодиёти соҳаларида ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфини меъёрлаш бўйича ТАРТИБ ишлаб чиқилди ва ушбу тартиб Энергетика вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилиб 2020 йил 20 август куни Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясини қарорига асосан тасдиқланди.
16 Сентябрь 2020
Энергетика вазирлиги махсус штаби Қорақалпоғистонга борди
Бугун 14 сентябрь куни Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларни таҳлил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига борди.
14 Сентябрь 2020
“Навоий иссиқлик электр станцияси”да учунчи буғ-газ қурилмаси бунёд этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларда инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, 2019-2030 йилларга мўлжалланган электр энергетикасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастури асосида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағлари иштирокида “Навоий ИЭС” АЖда қуввати 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилади. Инвестиция лойиҳаси 2020-2024 йиллар давомида ҳаётга жорий этилади.
14 Сентябрь 2020